Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун, агар мужтаҳид бирор масаланинг ҳукмини аввалдан билса, бу борада ижтиҳод қилиши вожиб бўлмай, бошқа мужтаҳиднинг ижтиҳодини олиши жоиз. Саҳиҳ хабарларда келадики, Умар р.а. Абу Бакр р.а.га: «Бизнинг раъйимиз сизнинг раъйингизга тобе», деб айтган. Яна шундай хабарлар борки, Умар р.а. агар бирор жанжални ҳал этишда Қуръон ва Суннатдан ечим топа олмаса, Абу Бакр р.а. шундай муаммони қандай ҳал қилгани билан қизиқарди. Агар Абу Бакр р.а.нинг шундай муаммони ечганини кўрса, у ҳам шу ечимни олар эди. Ибн Масъуд р.а. эса Умарнинг сўзини олар эди. Бу ҳолатлар саҳобаларнинг кўз ўнгида бўлиб ўтган, лекин уларнинг бирортаси инкор этмаган. Бу эса ижмои сукутий (жимлик, розилик)дир.

 

Юқорида биз мужтаҳид воқесининг тақлидини баён этдик. Аммо мужтаҳид бўлмаган киши хоҳ илм ўрганувчи, хоҳ оми (саводсиз) бўлсин, ўзи дуч келган муаммони фақат сўраб билади холос, бошқа чораси йўқ. Чунки Оллоҳ инсонлардан онгли равишда, билиб ибодат қилишларини талаб қилди.

 

وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ

– „Оллоҳдан қўрқингиз! Оллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради“, [2:282]

яъни Оллоҳ ҳар қандай ҳолатда билдиради, сизлар эса ундан тақво қилинглар (қўрқинглар). Тақводан аввал илм ҳосил бўлиши зарур. Чунки ақлга аёнки, ҳалол ҳаромни билиш асосида тақвога буюрилади. Бу эса амалдан аввал уни билиш зарурлигини кўрсатади. Гўё Оллоҳ:

 

وَاتَّقُوا اللَّهَ

– „Оллоҳдан қўрқинглар!“                                                                                    [2:282]

деган пайтда инсоннинг хаёлига «Қандай қўрқамиз?» деган савол келгану, унга жавобан: «Оллоҳ сизларга билдиради, шундан сўнг тақводор бўласизлар», дегандай. Хуллас, амалдан аввал илм бўлиши зарур. Шунинг учун мусулмон киши аввал бажармоқчи бўлган ишнинг ҳукмини билиши ва кейин унга киришиши керак. Яъни, бажаришдан аввал унинг шаръий ҳукмини билмоғи фарз. Чунки шаръий ҳукмни билмай туриб унга амал қилиб бўлмайди. Шаръий ҳукмни билиш у ҳақда сўрашни тақозо этади. Шаръий ҳукмни сўраб, билиб ва унга амал қилиш билан эса муқаллид бўлади: Оллоҳ Таоло айтади:

 

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

– „Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранглар“.                                    [16:43]

Бу барчага қаратилган умумий оятдир. Расулуллоҳ с.а.в. боши жароҳатланган киши ҳақидаги воқеада айтган эдиларки: «Агар (ҳукмини) билмасалар, сўрамайдиларми?! Ахир ожизликнинг давоси сўрашлик-ку!». Саҳобалар даврида ҳамма кишилар мужтаҳидлардан фатво сўраб, шаръий ҳукмларда уларга тақлид қилардилар. Улар саволларга далилларини айтиб ўтирмай жавобини айтишга шошишарди. Аммо бирортаси бунга эътироз билдирмаган. Тобеинлар ва улардан кейинги авлодларнинг ҳолатлари шундай кечган ва бу тўғрида минглаб воқеалар ривоят қилинган.

 

155-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260